Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ИИБга 29 июль куни катта суммадаги фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аризага кўра, 2017 йил 27 октябрдан 15 ноябргача бўлган вақт оралиғида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.Г. Зиёлилар кўчасида таниши Р.Р.га биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланишини айтиб, 144 миллион сўм пулини олади.
Бироқ берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.
Кўрилган чоралар натижасида А.Г. қўлга олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)