Абдулло Хурсанов «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Абдулло Хурсанов бунга қадар «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори вазифасида фаолият юритаётган эди.
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарувининг раиси – бош директори вазифасини бажарувчи сифатида Тоҳиржон Азаматов тайинланди.
Тоҳиржон Азаматов шу кунга қадар «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)