Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 50 миллион доллар ажратилмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.
Ушбу маблағнинг асосий қисми — 334,4 миллиард сўми Самарқанд шаҳри аҳолисининг яшаш шароитини янада яхшилаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва соҳада учраётган муаммоли масалаларни тезкорлик билан бартараф этишга йўналтирилмоқда.
Самарқандда мазкур маблағ ҳисобидан 317 та кўп қаватли уй-жойлар таъмирланади ва ҳудуд ободонлаштирилади, 71 та лифт ўрнатилади, ободонлаштириш бошқармасига 63 та турли автоматик воситалар харид қилинади, 4 та марказлашган иссиқлик таъминоти тизими қайта тикланади.
Шунингдек, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади, йўллар ҳолати яхшиланиб, ичимлик сув тармоғи тартибга келтирилади.
Ажратилган маблағдан самарали фойдаланиш ҳамда буюртмачилик вазифасини амалга ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳузурида «Қурилиш ва ободонлаштириш дирексияси» ташкил этилди.
Изоҳ (0)