Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аввалроқ футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини аргентиналик Эктор Купер бошқариб бориши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Аммо ҳалигача Ўзбекистон футбол ассоциацияси аргентиналик мутахассис билан келишувга эришгани ҳақида расмий маълумот берилгани йўқ.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Championat.asia» нашри кеча, 31 июль санасида ЎФА халқаро алоқалар бўлим бошлиғи Диёр Исомиддинов Эктор Купер ва унинг вакиллари билан учрашиш учун Испанияда бўлиб тургани ҳақида хабар тарқатган эди.

Бугун эса нашр Купернинг 6 август, душанба куни Ўзбекистонга келиши ҳақида маълум қилди.

Маълумот учун Эктор Купернинг сўнгги жамоаси Миср терма жамоаси эди. 62 ёшли мутахассис мисрликлар билан ЖЧ—2018 даги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг истеъфога чиқарилди.

Бунга қадар аргентиналик мураббий Аргентинанинг «Уракан», «Ланус», Испаниянинг «Мальорка», «Валенсия», «Реал Бетис», «Расинг», Италиянинг «Интер», «Парма», Туркиянинг «Ўрдуспор», Грециянинг «Арис», БААнинг «Ал-Васл» клубларида, Грузия (2008-2009) терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди