Тошкент мезбонлигида ўтган Марказий Осиё футбол ассоциациялари — CAFA U15 чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Сўнгги турда Эрон терма жамоаси Тожикистон терма жамоаси дарвозаси 3 та жавобсиз гол киритиб, ғалаба қозонган бўлса, Ўзбекистон U15 эса Афғонистон билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Қирғизистон терма жамоаси эса Туркманистонни 4:0 ҳисобида таслим қилди.
5 тур якунига кўра барча учрашувларда ғалаба қозонган Эрон U15 терма жамоаси турнир ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўринни Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U15 терма жамоаси қўлга киритди. Бронза медаллар Тожикистон терма жамоасига насиб қилди.
«Миллий» стадионда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Изоҳ (0)