Hopper HQ сервиси Instagram ижтимоий тармоғининг энг кўп даромад олувчи юлдузлари рўйхатини тузди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Рейтингда америкалик модель Кайли Женнер етакчилик қилмоқда. Унинг саҳифасига битта реклама постини жойлаш учун қарийб бир миллион доллар тўлаш керак.
Иккинчи ўринни қўшиқчи Селена Гомес эгаллади. Унинг саҳифасидаги битта реклама пости нархи 800 минг долларга тенг.
Рўйхатнинг учинчи поғонасида португалиялик футболчи Криштиану Роналду 750 минг доллар кўрсаткич билан жойлашди.
Юқори ўнликка фотомодель Ким Кардашьян (720 минг доллар), хонанда Бейонсе (700 минг доллар), рестлер ва актёр Дуэйн Жонсон (650 минг доллар), қўшиқчи Жастин Бибер (630 минг доллар), шунингдек, футболчилар Неймар (600 минг доллар) ва Лионель Месси (500 минг доллар) кирди.
Ушбу рейтинг таниқли брендларнинг ижтимоий тармоқлардаги рекламалар учун сарфланган харажатлари ҳақидаги очиқ маълумотларга асосланган.
Изоҳ (0)