36 ёшли ҳинд актрисаси ва модель Приянка Чопра севгилиси билан муносабатларини расмийлаштиришга қарор қилди, деб ёзади MyDay.
Машҳур актрисанинг бўлажак турмуш ўртоғи хонанда Ник Жонас бўлиб, у актрисадан 10 ёш кичик, лекин уларни яқиндан таниганлар ёшдаги фарққа қарамай жуфтлик жуда бахтли эканини таъкидламоқда.
Маълумотларга қараганда, Ник Приянканинг туғилган кунида Tiffany&Co брендига тегишли узук туҳфа қилиб, унга турмушга чиқишини сўраган.
Приянка Чопра Шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклнинг яқин дугонаси бўлиб, у бўлажак турмуш ўртоғи билан қироллик оиласи вакилларини таништиргани ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Изоҳ (0)