«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ноқонуний (лицензиясиз) фаолият юритаётган хонандаларни огоҳлантирди.
Огоҳлантирувда билдирилишича, рўйхатда номлари келтирилган эстрада вакиллари 3 кун муддат ичида белгиланган тартибда лицензия учун давлат божини тўлаб, ҳужжатларини расмийлаштириб, муассасага тақдим этиши шарт. Акс ҳолда, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.
Мазкур рўйхатда хонандалар Райҳон, Тоҳир Содиқов, Жаҳонгир Отажонов, Достон Убайдуллаев, Анвар Собиров, Баҳром Назаров, «Афрўз» ва «Караван» гуруҳлари, сўз устаси Шукрулло Исроилов, жами 23 кишини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)