Перм арбитраж суди Россиядаги «ЗУМК-Инжиниринг» компанияси директори Александр Поздеевни банкрот деб тан олди ва унга тегишли мол-мулкни реализация қилиш ҳақида қарор чиқарди. Поздеевни банкрот деб деб эълон қилиш ҳақида талабнома «Промсвязбанк» томонидан киритилган. Бу ҳақда РБКга таяниб, Spot хабар бермоқда.
Компаниянинг банкдан қарздорлиги 114,6 миллион рублни ташкил қилган. Поздеевнинг умумий қарздорлиги 827 миллион рублга тенг, унинг мол-мулки эса 50,2 миллион рублга баҳоланган.
Поздеев «ЗУМК-Инжиниринг»нинг 95 фоиз устав капиталига (65,7 миллион рубль) эгалик қилади. Қолган 5 фоизлик капитал (3,5 миллион рубль) Анна Поздеевага тегишли.
«Зумк-Инжиниринг» — «Зумк» (Ғарбий Урал машинасозлик концерни) таркибидаги корхоналардан бири. «Зумк-Инжиниринг» 2007 йилдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистонда калий шахталарини қуриш ва лойиҳалаштириш билан шуғулланган.
«Зумк» президенти Александр Поздеев 2014 йил майда Ўзбекистонда ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Деҳқонобод калий заводи МЧЖ бош директори Ҳамидулла Шерматов «Зумк-Инжиниринг» МЧЖнинг банкротликка учрагани борасида расмий позициясини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)