Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги Катта Вахшивор қишлоғида 28—29 июль кунлари бахши-шоирлар, оқин ва жировларнинг республика фестивали бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Мамлакатда бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018—2022 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» ишлаб чиқилди.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонда бешта достончилик мактаби мавжуд. Булар орасида Сурхондарё достончилик услуби ўзига хос ўринга эга.
Катта Вахшивор қишлоғида бўлиб ўтган бахши-шоирлар, оқин ва жировлар кўриги ўзига хос байрамга айланиб кетди. Эрта тонгдан шомгача қизғин давом этган беллашувни вилоятнинг турли ҳудудларидан келган мухлислар катта қизиқиш билан тинглади, олқишлади.
Изоҳ (0)