Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакатимиз бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг янги нарх-наволарни эълон қилди, деб ёзади ЎзА.
Маълумки, Федерация онлайн тарзда мамлакат бозорларда сотилаётган маҳсулотларни таҳлил қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, мазкур маълумотлар ишончли манбалар асосида тузилган, дейиш мумкин.
Шакарнинг бир килограмми бозорларда 5500—4500 сўмдан сотилмоқда. Энг қиммати – Янги шаҳар (Андижон), Жиззах шаҳар марказий деҳқон бозорларида бўлса, Қўйлиқ, Фарҳод деҳқон бозорлари (Тошкент) арзон нархлар қайд этилган.
Ўсимлик ёғининг бир килограмми 8—12 минг сўм. Арзони Нукус, Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорларида бўлса, Жиззах ва пойтахтимиздаги Фарҳод деҳқон бозорларида қиммат нархлар кузатилган.
Биринчи навли ун 1500—4000 сўмгача сотилмоқда. Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида 1500, Янги шаҳар бозорида 3500, Чорсу деҳқон бозорида 4 минг сўм.
Макарон 1,500—6000 сўмгача. Жиззах ва Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорларида 6 минг сўм. Наманган шаҳри Сардоба деҳқон бозорида 2700 сўм, Янги шаҳар (Андижон) деҳқон бозорида 1 500 сўм.
Товуқ гўшти 8—19 минг сўм. Энг қиммати Янги шаҳар бозорида (Андижон), Миробод ва Юнусобод (Тошкент шаҳри) деҳқон бозорларида 19 минг сўм. Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида 8 минг сўм.
Тухум 200—650. Тошкент шаҳри бозорлари – Миробод деҳқон бозорида 650 сўм, Юнусободда 600 сўм. Қўйлиқда 200 сўм.
Гуруч 3 – 12 минг сўм. Урганч (Хоразм) ва Фарҳод (Тошкент) деҳқон бозорларида энг арзони – 3000 –3300 сўмгача. Энг қимматлари Нукус шаҳар марказий бозори ва Миробод деҳқон бозорида – 12000 сўм.
Картошка 700 – 3000 сўм. Термиз шаҳар ва «Сиёб» (Самарқанд) бозорларида энг арзони бўлса, Гулистон шаҳри марказий деҳқон бозори ва Фарҳод (Тошкент шаҳри) деҳқон бозорида қиммат нархлар қайд этилмоқда.
Пиёз 450—2000 сўм. Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида энг юқори нархда сотилаётган бўлса, Юнусобод ва Қўйлиқ (Тошкент шаҳри) деҳқон бозорларида арзон нархларда харидорларга етказиб берилмоқда.
Изоҳ (0)