Индонезиянинг Ломбок оролида юз берган кучли зилзила оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Қурбонлар айнан қандай ҳалок бўлганига аниқлик киритилмаган. Яна 20 кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.
29 июль куни Индонезиянинг аҳоли зич яшовчи Ломбок оролида 6,4 балли зилзила юз берди. Ушбу орол Ринжани вулқони ва сайёҳлар гавжум Бали ороли яқинида жойлашган.
Зилзила ўчоғи 7,5 километр чуқурликда жойлашган.
Изоҳ (0)