Ҳиндистоннинг Маҳараштра штати Райгад округида талабаларни олиб кетаётган автобуснинг жарга қулаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Автобус Мумбай—Гоа йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. Автобусдаги йўловчилар Конкан Криши Видяпеетҳ университети талабалари бўлган. Улар Маҳабалишварга дам олгани кетаётган эди.
Ҳодиса жойига полиция ва қутқарувчилар етиб келган. Қутқарув операцияси давом этмоқда, бироқ ҳозирча авария сабаблари маълум эмас.
Изоҳ (0)