Франция шимоли-шарқидаги Арденна департаментида енгил моторли самолётнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳодиса департамент маъмурий маркази ҳисобланган Шарлевил-Мезьер шаҳри яқинида содир бўлган.
ОАВ хабарларига кўра, самолёт бортида жами тўрт киши — учувчи ва уч йўловчи бўлган. Йўловчиларнинг икки нафари омон қолган, 68 ёшли учувчи ва ёши ҳамда исми ошкор этилмаётган бир йўловчи эса қурбон бўлган.
Ҳодиса гувоҳларининг қайд этишича, самолёт баландликка эришишда муаммога дуч келган. У учиш-қўниш йўлагидан унча узоқда бўлмаган дарахтзорга қулаган. Мазкур ҳодиса сабаб шу куни маҳаллий аэродромда режалаштирилган қолган икки парвоз бекор қилинган.
Изоҳ (0)