Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатига ёпирилган муссон ёмғирлари оқибатида уч кун ичида 58 киши ҳалок бўлди, 53 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, штатнинг Саҳаранпур, Агра, Меерут, Манипури, Касганж ва бошқа аҳоли пунктларида аҳоли кучли ёғингарчилик оқибатида ҳалок бўлган.
Аксарият ҳолларда аҳоли уйларнинг томлари ўпирилиб тушиши, дарахтлар ва электр устунларнинг ағдарилиши, шунингдек, яшин уриши оқибатида қурбон бўлган.
Уттар-Прадеш штати катта вазири Ёги Адитянатҳ аввалроқ маҳаллий ҳокимият органларига қутқарув операцияларини бошлаш ва ноқулай об-ҳаво шароити сабаб уйлари вайрон бўлганларга молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақида буйруқ берганди.
Изоҳ (0)