АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Элис Уэллс радикал кайфиятдаги «Толибон» ҳаракатининг юқори мартабали вакили билан учрашиб, Афғонистон ҳукумати билан яқин келажакда олиб борилиши мумкин бўлган тинчлик музокараларининг «дастлабки муҳокамаси»ни ўтказган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Исми ошкор этилмаган америкалик амалдорнинг маълум қилишича, учрашув жорий ҳафта бўлиб ўтган, бироқ айнан қачон ва қаерда ўтказилгани айтилмаяпти. Associated Press’нинг қайд этишича, бу АҚШ маъмурияти ва радикал ҳаракат раҳбарияти вакилларининг дастлабки юзма-юз музокаралари бўлган.
«Бу дастлабки муҳокама эди, унда томонлар кейинги учрашувлар ва мулоқотларни муҳокама қилишган», — дейди америкалик исми ошкор этилмаган амалдор.
Изоҳ (0)