Гватемаладаги Фуэго вулқони отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 159 кишига етди. Бу ҳақда, Гватемала Миллий суд экспертизаси институти маълумотларига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бунгача фавқулодда ҳодиса оқибатида 153 киши ҳалок бўлгани ва 332 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, Фуэго вулқони 3 июнь куни отилган. Бахтсиз ҳодиса Гватемаланинг 16,6 миллион аҳолисидан камида 1,7 миллион нафарининг тинчлигини бузган.
Изоҳ (0)