Хитойда ривожланишида нуқсон бўлган бола тунда уйидан чиқиб кетган ва адашиб қолган. У қўлидаги онасининг телефон рақами туширилган татуировка туфайли топилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Полициячилар болани Чжэцзянь провинциясида топган. У ўз исми ва манзилини айта олмаган, бироқ полиция ходимлари унинг онаси билан боғланишга муваффақ бўлган: ўсмирнинг қўлига онасининг телефон рақами туширилган эди.
Бола бир неча марта уйдан йўқолган. Унинг ота-онаси тахмин қилишича, бола тунда қочиб кетган, кейин эса адашиб қолган ва ортга йўлни топа олмаган.
Изоҳ (0)