Сурияда вафот этган Россия қаҳрамонининг қизи президент Башар Асад билан учрашувда унинг рафиқаси Асманинг портретини чизиб берди. Президентнинг рафиқаси бир кун аввал қизга мушукча совға қилган, Россия делегацияси аъзолари эса Башар Асадга самовар совға қилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
23 июль куни Сурияга мамлакат президенти ва унинг рафиқаси таклифига биноан россиялик ҳарбий хизматчиларнинг бешта оиласи ташриф буюрган. Улар орасида Россия қаҳрамони Марат Ахметшиннинг рафиқаси ва уч нафар фарзанди ҳам бўлган. Ҳарбий маслаҳатчи-артиллериячи Ахметшин ИШИД жангариларига қарши курашган ва ўртоқларини қутқариш чоғида вафот этган. 25 июль куни Асма Асад ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилалари билан учрашган ва Ахмецҳиннинг кичкина қизига мушукча совға қилган.
26 июль куни Башар Асад россиялик оилалар аъзоларини ўз қароргоҳида қабул қилган, Башар Асад билан суҳбат чоғида Ралина Ахметшина президентининг рафиқаси суратини ўзи совға қилган мушукча билан чизган ва президентга тақдим этган.
Изоҳ (0)