Голливуддаги «Шон-шараф аллеясида» АҚШ президенти Дональд Трампнинг юлдузи вандал томонидан тош ўювчи болға билан синдирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак болғани гитара ғилофида олиб келган. Воқеа жойига етиб келган полиция юлдуз ўрнида фақат унинг вайронасини кўрган. Юлдуз Трампга 2007 йилда «Ўқувчи» шоусидаги иштироки учун насиб этган.
Полиция томонидан маълум қилинишича, бузғунчи воқеа жойида болғани қолдирган, кейинроқ эса Беверли-Хилл полициясига ўзини топширган. Юлдузни тиклаш ишларининг қачон бошланиши ҳозирча номаълум.
Трампнинг мазкур юлдузи бундан аввал ҳам бир неча марта вандаллар ҳужумига учраган.
Изоҳ (0)