1928 йил 26 июль куни, бундан 90 йил илгари дунё тарихида биринчи марта Тошкентда дастлабки телевизион тасвирлар намойиш этилган, деб ёзмоқда «Kultura.uz».
Электрон телевидение тизими 1928 йили Тошкентда икки кашфиётчи Б.П.Грабовский ва И.Ф.Белянский томонидан яратилган. Тажриба сифатида қўлланилган илк телевизион ускуна ўша пайтда телефот деб номланган.
Грабовский 1925 йили телефотни россиялик таниқли олим Борис Лвович Розингга кўрсатган. Олим эса ўз кўзларига ишонмасди. Унинг олдида ҳақиқий электрон телевизор турар эди.
1928 йил 26 июль куни соат 12:00 да биринчи расмий телевизион сеанс намойиш этилди: комиссия аъзолари телефот экранида ҳаракатланаётган тасвирни кўрди.
Шундан кейин дастлабки телерепортаж намойиш этилган. Аппаратуралар «Хива» кинотеатри ёнига ўрнатилган. Телефотнинг кичик экранида трамвай ҳаракати намойиш этилган.
1928 йили Тошкентда яратилган тажриба ускуналари расмий синовлар учун Москвага жўнатилган. Қутиларга «Эҳтиёт бўлинг, Шиша!», «Ноёб физика ускуналари!», «Ташлаш мумкин эмас!» сўзлари ёзилган. Ниҳоятда эҳтиёткорлик билан махсус қутиларга жойлаштирилган Тошкент телефотининг Москвага фақат синиқ парчаларигина етиб боради.
1950 йилгача турли тарихий воқеалар телевидение тараққиётини ортга сурган. Фақат тинчлик ҳукм сура бошлаган даврларга келибгина хонадонларда «КВН-49» телевизори пайдо бўлган.
Борис Грабовский 1966 йили вафот этган.
Изоҳ (0)