Ўзбекистон ва Беларусь тиббий буюмлар чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Беларусь Фармацевтика саноати департаменти директори ўринбосари — мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги иқтисодиёт ва маркетинг бошқармаси бошлиғи Виктор Шеин маълум қилди, деб ёзади Spot.
Қўшма корхона ҳақидаги музокараларни айни пайтда Ўзбекистонда «Белфармпром» холдинги ва «Фребор» УК —Борисовский тиббиёт воситалари заводининг инфузион-трансфузион тизимлар, қон қуйиш қурилмалари, зондлар, дренаж қурилмаар ва диализ учун бошқа тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи шўъба корхонаси раҳбарияти олиб бормоқда.
«Корхоналарнинг бир қисмини Ўзбекистонда қўшма корхона очиш йўли билан кўчиришни режалаштирмоқдамиз», — деди Виктор Шеин.
Унинг қайд этишича, Беларусь томони бундай схема бўйича Грузия, Тожикистон каби бошқа мамлакатлардаги бозорларда ҳам ишламоқчи.
Изоҳ (0)