Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда энг ноёб автомобиллардан иккитаси бошланғич нархлар билан сотувга қўйилди. Бу ҳақда E-ijro Auksion хабар берди.

Фото: E-ijro Auksion

Фото: E-ijro Auksion

Улардан бирининг бошланғич нархи 527 миллион сўм, иккинчисиники 648 миллион сўм деб белгиланди. Мазкур аукционда қатнашиш учун автомобиллар бошланғич қийматининг 5 фоизи миқдорида закалат пули (тегишли равишда 26 миллион ва 32 миллион сўм) тўлаш керак.

Ушбу антиквар транспорт воситалари суд қарори билан аукционга қўйилган. Аризалар 31 июлга қадар қабул қилинади. Кимошди савдоси 2 август куни бўлиб ўтади.

Фото: E-ijro Auksion

Фото: E-ijro Auksion

Маълумот учун, ушбу автомобиллар кимошди савдосига бир неча бор чиқарилган, бироқ харидорларини топмаганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Спорт
Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди