Lamborghini компанияси янги Aventador SVJ суперкарининг видеосини тақдим этди. Автомобиль 800 от кучига эга, унинг синовлари Германиянинг Нюрнберг шаҳрида бўлиб ўтган, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Суперкар 6,5 литр сиғимли V12 двигатели билан жиҳозланган. Ўзининг ўта юқори кучи туфайли Aventador SVJ Ньюрбургринг трассасининг энг тезкор автомобили номига даъвогарлик қилиши мумкин.
Амалдаги рекордчи Porsche 911 GT2 RS бўлиб, у битта айланани 6 дақиқаю 47,3 сонияда босиб ўтган.
Ишлаб чиқарувчи ҳозирча автомобилнинг энг юқори тезлигини маълум қилмаган. Бошқа маълумотлар ҳам сир сақланмоқда.
Изоҳ (0)