Россияда ишлаб чиқариш тўхтатилган автомобиллар орасида харидорлар энг кўп соғинган моделлар аниқланди. Бу ҳақда «Car.ru» хабар бермоқда.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Daewoo Matiz россияликлар энг кўп қўмсайдиган автомобиллар орасида биринчиликни эгаллади.
Иккинчи ўринда Hyundai ix35 кроссовери. Унинг ўрнига айни пайтда Hyundai Tucson ишлаб чиқарилмоқда.
Ушбу рейтингнинг учинчи қаторини АвтоВАЗнинг Lada Самара автомобиллари эгаллади. Ҳозирда Самара ўрнига Lada Granta сотилмоқда.
Изоҳ (0)