19 июль куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Канаданинг Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Жон Рональд Кёрни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда барча жабҳаларда икки томонлама алоқаларнинг ижобий ўсиши кузатилганлиги қайд этилди ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар, туристик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)