Жорий йил 5 июль куни Андижон шаҳрида фуқаро Э.З. гўё қорин қисмида эски яраси борлиги ва эътиборсизлиги оқибатида дарднинг ривожланиб кетиши оқибатида уйида вафот этади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бироқ, олиб борилган суриштирув ишлари давомида марҳум Э.З.нинг уйида бирга яшовчи ўгай акаси Р.А. билан ўзаро жанжаллашгани аниқланди. Ака унинг қорнига темир жисм билан уриб, жароҳат етказган ва бу ўлимга олиб келган.
Кўрилган чоралар натижасида Р.А. қўлга олинди.
Изоҳ (0)