17 июль куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи Н.Б. исмли аёл уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган турмуш ўртоғи И.Т.га пичоқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бунинг оқибатида И.Т. касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмди.
Н.Б. қўлга олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)