Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов аҳолининг фикр-мулоҳазалари, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганиб бориш мақсадида Telegram каналини (+99897-405-40-06) ташкил қилди. Бу ҳақида вилоят ҳокими Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 54-сессиясида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.
Вилоятнинг барча ташкилотлари эндиликда ижтимоий тармоқлар орқали профил ташкил қилиб халқни қийнаётган муаммоларни бевосита ўрганиб бориш лозимлигини билдириб ўтди.
— Биз очиқлик сиёсатини олиб боряпмиз. Ҳеч кимдан ҳеч нарсани яширмаймиз, дейди вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов. Эндиликда вилоятнинг ҳар бир раҳбари халққа ҳисобот беради.
Хусусан, ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари ташкилот раҳбарлари, якшанба кунлари туман ва шаҳар ҳокимлари телевидение орқали чиқиш қилиб, халққа ҳисобот берилиши белгилаб қўйилди.
Изоҳ (0)