Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда «Астана—Самарқанд» йўналиши бўйича йўловчи ташиш поезди йўловчиларининг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш вақтида қонунбузарлик ҳолатини фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати «Дарё» га хабар берди.
Фуқаро О.С. вагоннинг ошхона жиҳозлари турадиган шкафнинг пастки қисмида жойлашган махсус жойда умумий қиймати 2 миллион сўмлик жами 120 дона ЭЗ Револутион cартридгес номли инсон баданини татуировка қилиш учун мўлжалланган игналарни яшириб олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган.
Божхона назорати жараёнида ошхона шкафидаги қутилар остида қора рангли полиэтилен пакет ўрами ҳам яширилганлиги маълум бўлган.
Ушбу полиэтилен пакет ўрами холислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичида полиэтилен пакет парчаларига ўралган, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш хашаксимон ўсимлик борлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт криминалистик марказининг хулосасига кўра ушбу аниқланган қуритилган ўсимлик вазни 20,71 граммни ташкил этувчи «Марихуана» гиёҳвандлик воситаси деб топилди.
Изоҳ (0)