«Ўзбекистон 24» телеканали Тошкент шаҳрининг «Фарҳод» бозори атрофидаги абгор йўлларни намойиш этди.
Бу ердаги вазият чиндан ҳам оғир бўлиб, йўл қопламаси кўп йиллардан бери таъмирланмаган. Уч йил аввал амалга оширилган трамвай йўналиши демонтажи эса муаммони янада чуқурлаштирди. Шундан бери пойтахт расмийлари асфальт ётқизишни ўзига эп кўрмади.
Аксарият жойларда йўл ўрнида тупроқ, шағал ва қурилиш чиқиндиларини кўриш мумкин. Шунингдек, кўплаб ерлар умуман ёритилмай келинмоқда.
Изоҳ (0)