15 июль куни Россия яшил майдонларида бир ой давом этган футбол бўйича ҳар тўрт йилликнинг энг муҳим ва катта мусобақаси бўлмиш Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Финалда Франция термаси Хорватияни 4:2 ҳисобида енгиб, ўз тарихида иккинчи бор Жаҳон чемпиони бўлди.
Кеча, 16 июль куни Тошкентда UzReport Ахборот агентлиги (UzReport-TV ва Futbol-TV телеканаллари) ҳамда Халқаро пресс клуб ҳамкорликда «ФИФА Жаҳон чемпионати—2018: миллионлар ўйини, жонли трансляция ва футбол завқи» мавзусида матбуот анжуманини ташкил этди.
Анжуманда агентлик бош директори Равшанхон Жўраев яқин кунларда ёш спорт шарҳловчиларини тайёрлаш, уларни саралаш учун кўрик-танлов бошланиши ҳақида «Дарё» мухбирига маълум қилди.
«Биз яқин орада ёш спорт шарҳловчиларни тайёрлаш, уларни сарлаш бўйича танлов эълон қиламиз. Буларнинг ҳаммаси ўзимиздаги истеъдодли ёшларга имконият бериш учун»,—деди Равшанхон Жўраев.
Изоҳ (0)