Ўзбекистонда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассислар ҳам илмий унвон олишга талабгор бўлиши мумкин. Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб ёзади ЎзА.
Ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассислар ҳам илмий унвон олишга талабгор бўлиши мумкин.
Хусусан, профессор илмий унвони тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, халқ устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвонларига эга бўлган олий таълим муассасасида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилиши мумкин.
Изоҳ (0)