Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон экспортга нисбатан 2 миллиард долларга кўпроқ импорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитасига таяниб, Spot хабар қилди.

Фото: Spot

Фото: Spot

Январь июнь ойларида ташқи савдо айланмаси 17,7 миллиард долларни ташкил қилди. Бундан экспорт — 7,8 миллиард доллар, импорт 9,9 миллиард долларга тенг бўлди.

Ташқи савдо салдоси минус 2,1 миллиард долларни ташкил қилди.Энергия ташувчилари ва нефть маҳсулотлари экспорти 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 78,5 фоизга кўпроқни ташкил қилди. Импортда асосий улуш машина ва ускуналар ҳиссасига тўғри келди (33,8 фоиз). Импорт товарларининг 11,5 фоизи кимёвий маҳсулотлардир.

Ташқи савдо бўйича МДҲда Россия, Қозоғистон, Беларусия, Тожикистон Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари бўлиб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг 28,4 фоизи айнан ушбу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шунингдек, Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Афғонистон, Германия, АҚШ, Латвия, Эрон, Франциядан келадиган маҳсулотлар умумий импортнинг 33,8 фоизини ташкил қилди.

Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинувчи асосий мамлакатлар қаторида Хитой, (16,7 фоиз), Россия (13,1фоиз), Қозоғистонни (9 фоиз) келтириш мумкин. Импорт товарлари юбориладиган асосий давлатлар эса Россия (18,3 фоиз), Хитой (15,2 фоиз) ва Қозоғистондир (7,4 фоиз).

Изоҳ
Асосий янгиликлар