Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 7 июль куни «Сиза» МФЙда яшовчи эгизак ака-укалар орасида ўзаро жанжал юз берган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беради.
Уйда бирга яшовчи ака укасининг юзига қўллари билан уриб жароҳат етказган. Натижада ука касалхонага ётқизилган, ака эса ушланган.
Изоҳ (0)