Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 14 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи О.Р. иш жойида кимёвий моддалар ишлаб чиқариш цехида зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузганлиги оқибатида цехда носозлик юзага келиб чиқди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Суюқ хлор кимёвий воситаси сақланаётган цистерна ёрилиб, суюқ хлор кимёвий воситаси ҳавога тарқалиб кетган.
Натижада Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшаган, ушбу корхона қоровули К.Н. заҳарланиб воқеа жойида ҳалок бўлган ҳамда 22 нафар ишчилар заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)