Ҳозирда Ўзбекистонда хориж валютасини сўмга алмаштириш мумкин бўлган мингга яқин пункт ишламоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар беради.
Марказий банк департаменти директори Бобур Абубакиров республикада «аҳолига нақд хорижий валюта сотишга албатта ўтилиши»ни билдирди.
«Ҳозирда валютага бўлган талаб пасайиши кузатилмоқда, ҳамма валютани сўмга алмаштирмоқда. Ўйлайманки, озгина вақт қолди», – деди Абубакиров.
Унинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистонда хориж валютасини сўмга алмаштириш мумкин бўлган мингга яқин пункт ишламоқда.
Изоҳ (0)