• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қизиқ факт: Самарқанд вилоятининг 2001 йил 11 сентябрдан кейинги етти ҳокими ҳозирда юқори лавозимларда ишламоқда

    Самарқанд вилояти ҳокимлари билан боғлиқ яна бир қизиқ факт: қамоққа олинган Туробжон Жўраев ва вилоят ҳокими вазифасини бажаришга эндигина киришган Эркинжон Турдимовни ҳисобга олмаса, 2001 йил 11 сентябридан бошлаб вилоятга раҳбарлик қилган қолган етти ҳоким ҳозирда турли юқори лавозимларда меҳнат қилмоқда.

    Ҳиммат Оқбўтаев.

    Ҳиммат Оқбўтаев.
    Фото: UzNews

    Ҳиммат Оқбўтаев — 2016 йил декабрида вилоят ҳокими этиб тайинланган ва беш ойдан сал кўпроқ давом этган ҳокимлигидан сўнг ишдан олинган. Президент Мирзиёев уни «жамоатчилик фикрини инобатга олмай иш тутгани, вилоятнинг бошқа раҳбарлари билан соғлом муносабатга путур етказгани, журъат ва ташаббускорлик етишмагани» ва яна бошқа камчиликлари учун ишдан олган. 2017 ноябридан бери эса Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида ҳокимлик қилиб келмоқда (айтмоқчи, Самарқанднинг янги ҳокими Эркинжон Турдимов айнан Қўшработдан).

    Шавкат Мирзиёев ва Зойир Мирзаев.

    Шавкат Мирзиёев ва Зойир Мирзаев.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Зойир Мирзаев — салкам олти йил Самарқандга ҳокимлик қилгач, 2016 йил декабрида Ўзбекистоннинг янги ҳукумати таркибидан ўрин олган. Шундан бери бош вазир ўринбосари сифатида қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалаларига масъул ҳисобланади.

    Ўктам Барноев ва Шавкат Мирзиёев.

    Ўктам Барноев ва Шавкат Мирзиёев.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўктам Барноев — Самарқандга 2008—2010 йилларда ҳокимлик қилган. Ишдан олинаётганида Президент Каримов уни «ишга масъулиятсизлик билан ёндашиш, ўзига ортиқча бино қўйиб, манманликка, ўзбошимчаликка берилиш»да айблаган. 2016 йил декабрида Барноев катта саҳнага қайтган — Президент Шавкат Мирзиёев уни Бухоро вилоятига ҳоким этиб тайинлаган (2018 йил февралида у ишдан олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди, сўнг рад этилди).

    Аъзамхон Баҳромов.

    Аъзамхон Баҳромов.
    Фото: Google Images

    Аъзамхон Баҳромов — вилоятга 1,5 йилга яқин вилоятга раҳбарлик қилган. Ишдан олинаётганида Президент Каримов уни «маънавий чегарадан чиқиб, ҳеч чидаб бўлмайдиган даражага етиб бориш, нафс балосига гирифтор бўлиш, бошқаларни менсимаслик, ўзини ҳаммадан устун қўйиш, қўполлик қилиш, оёғи ердан узилиш»да айблаган (2009 йили, жумладан, порахўрликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилган эди). 2017 йили эса яна саҳнага қайтди — сентябрьда Самарқанднинг Қўшработ туманига, кейинроқ, ноябрида эса Каттақўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди.

    Мамаризо Нурмуротов.

    Мамаризо Нурмуротов.
    Фото: UzReport

    Мамаризо Нурмуротов — Самарқандга 2004—2006 йилларда ҳокимлик қилган; ЎзАнинг 2008 йилги ахборотига кўра, «саломатлиги ёмонлашиб, вилоятнинг биринчи раҳбари вазифасини бажаришга ҳар томонлама куч-қуввати етмагани инобатга олиниб», ҳокимликдан олинган. У 2017 йил июнидан бери Ўзбекистон Марказий банки раиси сифатида ишлаб келмоқда (хусусан, валюта либерализацияси ҳам унинг раислигида юз берди).

    Рустам Холмуродов.

    Рустам Холмуродов.
    Фото: Самарқанд давлат университети

    Рустам Холмуродов — олти ойдан сал кўпроқ Самарқанд вилоятига ҳокимлик қилган. Маълумотларга кўра, ҳокимликдан олингач, 12 йил давомида бирор лавозимда ишламаган. 2016 йил октябридан бери эса Самарқанд давлат университети ректори сифатида ишлаб келмоқда (ҳоким этиб тайинланишидан аввал ҳам шу лавозимда ишлаган).

    Шавкат Мирзиёев ва Ислом Каримов.

    Шавкат Мирзиёев ва Ислом Каримов.
    Фото: «IslomKarimov.uz»

    Шавкат Мирзиёев — 2001 йил 11 сентябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланган. 2003 йил 12 декабрдан эса Ўзбекистон бош вазири лавозимида иш бошлаган. Ўзбекистон Биринчи Президенти вафотидан сўнг, 2016 йил 8 сентябрида Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида ғолиб чиқиб, 14 декабрдан Ўзбекистондан Президенти ваколатларини тўлақонли бажаришга киришди.

    Фото: Telegram / @daryo_live
    14.07.2018, 17:21   Изоҳ (0)   242393
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзи нима гап?»: Ўзбекистондаги янги пенсия концепциясида кишини хурсанд қиладиган таклифлар ҳам бор (видео)

    14.07.2018, 17:09

    Тошкентдаги коллежларда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар содир этилгани маълум қилинди

    14.07.2018, 16:15

    Ўзбекистон Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида биринчи йигирматаликка киришни кўзламоқда

    14.07.2018, 13:47

    Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни Бастилия ишғол этилган кун билан табриклади

    14.07.2018, 13:14

    Наманганда жияни ва унинг шериги томонидан бўғиб ўлдирилиб, каналга ташланган эркакнинг жасади топилди

    14.07.2018, 12:03

    ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари нималарга сарфланди?

    14.07.2018, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17

    Enzo, Niki, Dinо ва бошқалар: инсонлар шарафига номланган автомобиль моделлари

    Шоу-бизнес | 16 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.