Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гватемала қирғоқларидан 350 километр узоқликда қўлга олинган сув ости кемасида 0,8 тоннадан ортиқ кокаин моддаси топилди. Бу ҳақда мамлакат прокуратурасининг 13 июль, пайшанба куни берган маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: AP

Фото: AP

Прокуратура маълумотларига қараганда, кема бортидан 823 та пакетда кокаин моддаси топилган. Пакетларнинг ҳар бири 1 килограмм оғирликка эга. Уларнинг аксариятида бразилиялик машҳур футболчи Неймарнинг «Барселона» жамоаси формасида тушган сурати акс этган.

Сув ости кемаси экипажи таркибида Колумбиянинг 3 нафар фуқароси бўлган ва улар ҳибсга олинган. Мусодара қилинган кокаиннинг «қора бозор»даги тахминий қиймати 11,5 миллион АҚШ долларига тенг, дея баҳоланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Андижонда 127 минг нафар ишсиз фуқаро мавжуд. Ҳар йили яна 50 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади” — президент 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 февралдан метан заправкалар фаолияти тикланади
Маҳаллий
Жиззах, Самарқанд, Фарғонада электр тармоғига ноқонуний уланиб, қарийб 250 млн сўм зарар етказган тадбиркорлар ушланди