Сунъий йўлдош тасвирларининг маълумотлари Қрим яримороли ҳудудида ўсимлик дунёсининг ҳолати сезиларли даражада ёмонлашаётганини кўрсатган. Бу ҳақда Украинанинг вақтинча эгалланган ҳудудлар ва ички кўчган кишилар масалалари вазирлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Сунъий йўлдош ёрдамида 2016—2018 йилларда олинган тасвирлар маълумотлари яриморолда ўсимлик дунёсининг сезиларли даражада камайганини тасдиқлаган.
Икки йил давомида фаол биомассалар сони кўрсаткичи Қримнинг бир нечта қисмида энг паст даражагача тушган. 2018 йилнинг июнь ойида 2016 йилнинг шу даврига нисбатан NDVI кўрсаткичи умумий индексининг тушиши яриморол ҳудудида 23 фоизни ташкил қилган. 2018 йилда ёғингарчиликлар миқдорининг камайиши ҳам бу жараяонга ўз таъсирини кўрсатган.
Изоҳ (0)