Покистоннинг Белужистон провинциясидаги сайловолди митинги вақтида содир бўлган портлаш қурбонлари сони 128 кишига етди. Ҳодиса оқибатида 120 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Geo TV телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар қилди.
Олдинроқ 70 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Қурбонлар орасида «Белужистон Авами» партияси етакчиси Навабзода Сирай Райсоний ҳам бор.
Телеканал хабарига кўра, портлашни худкуш террорчи содир этган. Дастлабки тергов хулосаларига кўра, 16—20 кг портловчи воситалар қўлланилган.
Associated Press ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганини маълум қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)