Швеция полицияси Россиянинг Стокгольмдаги элчихонасига 1916 йилда чўкиб кетган «Сом» сувости кемасининг компасини топширди. Компас 2015 йилда сувости кемасини топган Швециянинг Ocean X Team компанияси билан суд жараёни якунларига кўра элчихонага топширилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Россиянинг «Сом» сувости кемаси 1916 йилнинг 23 майида Швециянинг «Онгерманланд» параходи билан тўқнашгач чўкиб кетган. Кеманинг жойлашган жойини аниқлаш Ocean X Тeam компаниясининг швед ва рус ҳамда Исландиянинг iXplorer ocean research денгиз тадиқиқотчилари ҳамкорлиги натижаси бўлган. Сувости кемасининг топилгани ҳақида 2015 йилнинг июль ойи охирида маълум бўлган.
Ocean X Тeam дайверлари компасни сувости кемасидан 2016 йилнинг май ойида олиб чиққан ва шу йилнинг август ойида Швеция полицияси компасни ўз эгасига, яъни Россияга топшириш ҳақида қарор қилган. Компания бу қарор устидан судга шикоят қилган. Суд жараёнлари 2018 йилнинг апрель ойида Россия фойдасига якунланган.
Изоҳ (0)