Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти суди «Дунё гўзали» Сания Шакированинг ҳаётига зомин бўлган ЙТҲни содир этганликда айбдор деб топилган эркакни ҳибсдан озод этди, деб хабар беради «Nur.kz».
Қайд этилишича, эркак операциядан кейинги муолажаларни олмоқда. Бунинг устига унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди бор. У бундан аввал жиноий жавобгарликка тортилмаган. Шу сабабли ҳам эркак уй қамоғига маҳкум этилган.
Сания Шакированинг онаси суднинг ушбу қароридан норози бўлган. У айбдорни озод қилиш ҳақидаги суд қароридан қизининг 40 кунлик маъракаларидан сўнг Бишкекка қайтгач, хабар топган. Аёлнинг фикрича, айбдорга жавобгарликдан қочишга ёрдам беришган.
«Йигитнинг жароҳатлари уйда муолажа олиш даражасида кучли эмас. Авариядан уч кун ўтгач, у судга келган. Ўшанда унинг кўриниши яхши эди. Менимча, таниш-билишларини ишга солмоқда», — дейди Саниянинг онаси.
Изоҳ (0)