Гватемала қирғоқларидан 350 километр узоқликда қўлга олинган сув ости кемасида 0,8 тоннадан ортиқ кокаин моддаси топилди. Бу ҳақда мамлакат прокуратурасининг 13 июль, пайшанба куни берган маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Прокуратура маълумотларига қараганда, кема бортидан 823 та пакетда кокаин моддаси топилган. Пакетларнинг ҳар бири 1 килограмм оғирликка эга. Уларнинг аксариятида бразилиялик машҳур футболчи Неймарнинг «Барселона» жамоаси формасида тушган сурати акс этган.
Сув ости кемаси экипажи таркибида Колумбиянинг 3 нафар фуқароси бўлган ва улар ҳибсга олинган. Мусодара қилинган кокаиннинг «қора бозор»даги тахминий қиймати 11,5 миллион АҚШ долларига тенг, дея баҳоланган.
Изоҳ (0)