Бугун, 11 июль санасида футбол бўйича Россия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати ярим финалининг иккинчи жуфтлик учрашуви бўлиб ўтади.
Унда чорак финалда Россия ҳамда Швецияни қолиб кетишга мажбур қилган Хорватия ҳамда Англия терма жамоалари ўзаро беллашади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. Учрашувни туркиялик Жунайт Чақир бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради. Учрашувга Москвадаги «Лужники» стадиони мезбонлик қилади.
Мазкур ўйин ғолиби ЖЧ—2018 ғолиблиги учун финал баҳсида Францияга қарши курашиш имкониятини қўлга киритади.
Жаҳон Чемпионати
½ финал беллашуви
11 июль, чоршанба
Хорватия — Англия 23:00
Бош ҳакам: Жунайт ЧақирҚанот ҳакамлари: Баҳаттин Дуран, Тариқ Онгун (иккиси—Туркия),
Тўртинчи ҳакам: Бёрн Куйперс (Нидерландия)
Изоҳ (0)