Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи О.Й. 9 июль куни Амир Темур кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўкони олдида таниши Р.М. билан ўзаро жанжаллашади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Улар бир-бири билан муштлашаётганида шу ерда бўлган О.Й.нинг укаси У.Н. фуқаро Р.М.нинг танасини турли жойларига пичоқ билан уриб, жароҳат етказди.
Ҳодиса оқибатида Р.М. касалхонага олиб кетилаётганида ҳаётдан кўз юмди. Ака-ука қўлга олинди.
Изоҳ (0)