Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ишдан олиниб, унинг ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тайинлагани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра эртага, 13 июль куни Самарқанд вилоят ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтади.
Сессияда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирок этиши кўзда тутилмоқда.
Ҳозирча йиғилиш эртага куннинг қайси вақтида бўлиб ўтиши номаълум.
Изоҳ (0)