Ер аҳолиси 2017 йил билан солиштирганда 83 миллион кишига кўпайди ва 7,635 миллиард кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Германиянинг «Ер аҳолиси» жамғармаси маълум қилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Жамғарма маълумотларига кора, ҳар 10 сонияда дунёда 26 нафар бола туғилмоқда. Аҳолис ўсиши Африка мамлакатларида алоҳида сезилган. 2050 йилга бориб қитъа аҳолиси сони 1,3 миллиарддан 2,5 миллиардга ошади.
Ўсишнинг сабабларидан бири аёлларда ўзи хоҳламаган ҳомиладорликнинг юзага келиши саналади. Жамғарма раҳбари Рената Бернинг сўзларига кўра, Саҳродан жанубдаги мамлакатлар аёлларининг ўзи хоҳлаганидан кўра кўпроқ болалари бор. Бунга саводлилик даражасининг пастлиги ва контрасептик воситаларнинг етишмаслиги сабаб бўлмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, дунёдаги энг йирик шаҳар Япония пойтахти Токио бўлиб, у ерда 37 миллион киши яшайди. Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида 29 миллион, Хитойнинг Шанхай шаҳрида эса 26 миллион киши истиқомат қилади.
Изоҳ (0)