Батумида ўзбекистонлик аёл дугонасининг фарзандини уриб ўлдириб қўйди ва полицияга таслим бўлди. Бу ҳақда «Грузия Онлайн» нашрига таяниб, Sputnik хабар берди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик аёл тўрт ёшли қизчасини ўзбекистонлик дугонаси қарамоғига ташлаб, Туркияга ишлагани кетади. Аёл 14 июнь куни қизчани дўппослаб, ўлдириб қўяди. Сўнг боланинг жасадини олиб, полиция маҳкамасига келади ва бу ерда ҳибсга олинади.
Грузия ИИВнинг билдиришича, она ёки ишончли шахснинг розилиги йўқлиги учун боланинг жасади дафн этилмай турибди.
Маълумотларга кўра, боланинг онаси айни вақтда Туркияда бўлиб, Батумига қайтиш имконияти йўқ. Боланинг отаси ҳам Грузияда яшайди, аммо марҳум қизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида отаси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Изоҳ (0)