Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон истеъфога чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, 9 июль куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ташқи ишлар вазирининг истеъфосини қабул қилган. Бош вазир Борис Жонсонга фаолияти учун миннатдорчилик билдирган. Янги вазир ким бўлиши ҳақида яқин вақт ичида хабар берилиши кутилмоқда.
Жонсоннинг истеъфоси бир сутка ичидаги иккинчи истеъфо бўлди. Бир кун аввал Brexit масалалари бўйича вазир Дэвид Дэвис истеъфога чиққан.
Иккала истеъфо ҳам сўнгги кунларда ҳукуматда Brexit’га ёндашув юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлар билан боғлиқ.
Жонсон ва Дэвис Тереза Мэй ҳукуматининг асосий вазирларидан эди, улар «қаттиқ Brexit» тарафдорлари бўлган.
Изоҳ (0)